бўлишганда, ҳабашлар ҳимоя қилишди. Қурайшнинг хусумати яна ҳам кучайди. Кечаси мусулмонларнинг қароргоҳини тошбўрон қилшга аҳмоқ ёшларни юборишди. Мусулмонлр бундан қаттиқ ғазабга келдилар ва Қурайш билан урушга кириш ҳақида ўйлай бошладилар. Лекин Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг ғазабларини босиб, тинчлантирдилар. Бир куни Қурайшдан эллик киши мусулмонларга зарба бериш учун уларнинг қароргоҳи томон чиқди. Улар қўлга олиниб, Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келтирилди. Расулуллоҳ с.а.в. уларни авф этиб, қўйиб юбордилар. Бу ишнинг Маккада катта таъсири бўлди ва Муҳаммад с.а.в.нинг урушга эмас, ҳажга келгани ҳақидаги гаплари тўғрилигига очиқ далил бўлди. Бу иш сабабли Маккада Расулуллоҳ с.а.в.нинг фойдаларига умумий фикр пайдо бўлди. Ҳатто шу вақтда Расулуллоҳ с.а.в. Маккага кирганларида ва Қурайш уларни ман қилишга уринганда иш Қурайшнинг зарарига бўлар ҳамда Макка аҳли ва бошқа араблар Қурайшга қарши бўлиб қолишар эди. Шунинг учун Қурайш жанжал қўзғатиш ҳаракатларини тўхтатди ва нима қилиш ҳақида ўйлай бошлади. Унинг ҳаракатида тинчлик аломатлари кўриниб қолди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. улар билан музокарага мусулмонлардан юборишни ирода қилдилар ва Умар ибн Хаттобга музокарага боришни буюрдилар. Умар р.а.: «Ё Расулаллоҳ, мени ўлдириб юборишларининг хавфи бор, Маккада Бану Адий ибн Каъб қавмидан мени ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ, ҳолбуки, Қурайш мен унга қанчалар адоватда эканимни билади. Лекин мен Қурайш учун азиз ва мўътабар бўлган бир кишини кўрсатаман, у Усмон ибн Аффон», деди. Расулуллоҳ с.а.в. Усмонни чақириб, Абу Суфённинг олдига жўнатдилар. Усмон р.а. Қурайш томонга кетди ва уларга ўзига юклатилган топшириқни етказди, унга: «Агар Байтуллоҳни тавоф қилишни хоҳласанг, марҳамат», дейишганда: «То Расулуллоҳ с.а.в. тавоф қилмагунларича мен тавоф қилмайман», деди ва музокарага киришди. Қурайш кўнмади ва улар ўртасида музокара чўзилиб кетди. Охири Қурайш рад қилиш ҳолатидан ўз талабларига ва мусулмонларнинг талабларига мос келадиган муқобил режа ишлаб чиқиш ҳолатига ўтди ва Усмон р.а. билан ўзлари ва Муҳаммад с.а.в. ўртасида алоқалар пайдо қилиш борасида суҳбатлашди. Усмон р.а.га ўзларини бу ёмон ҳолатдан ва Муҳаммад с.а.в. билан давом этаётган душманчиликдан халос этадиган бир йўл топади деб қарашди. Усмоннинг Маккада бўлиши чўзилиб кетиб, у ерда унинг бор-йўқлиги ҳам билинмагач, мусулмонлар ўртасида Қурайш Усмонга хиёнат қилиб, уни ўлдириб юборди, деган миш-миш тарқалди. Мусулмонлар қаттиқ изтиробга тушишди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг қалбларига ҳам Қурайш Усмонни ўлдирган, деган шубҳа кирди. Мусулмонлар ҳаяжонга келди ва ҳаммалари қўлларини қиличларининг сопига қўйиб, уруш ва жангга тайёр туришди. Шу вақтда Расулуллоҳ с.а.в. тузган режалари - тинчлик режасини қайта кўриб чиқдилар ва Қурайш ҳаром ойда музокара
64-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|